Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма бошланди

0

Тожикистон мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) Чегара қўшинлари матбуот маркази хабарига кўра, Қирғизистоннинг тўрт фуқароси Тожикистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган ва натижада отишма бошланди, деб хабар қилди «Спутник».

Маълум бўлишича, бугун, 8 июль куни маҳаллий вақт билан соат 14:55 да тўрт қирғиз чегарачиси Суғд вилоятида Тожикистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. ГКНБ маълумотларига кўра, қирғиз ҳарбийлари фуқаролик ва ҳарбий кийимда бўлиб, Калашников автоматлари билан қуролланган. Дастлабки маълумотларга кўра, қирғизлар тожикистондан тўққиз отни ўз ҳудудига олиб ўтмоқчи бўлган.

Aгентликнинг таъкидлашича, қирғиз чегарачилари тожикларга қарата ўқ узган. Жавобдаги отишмада икки қирғиз чегарачиси яраланган. Ҳозир воқеа жойига Тожикистон ва Қирғизистондан масъул шахслар этиб келишди.

darakchi.uz