Вазият жиддий!

0

Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 4 миллиондан ошди. ЖССТга кўра, Россия касаллик аниқланиши бўйича 4 ўринга кўтарилди.

 

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 185 миллион 078 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллиондан ортиғи вафот этган.

 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 368 874 янги ҳолати аниқланди. 7 362 нафар бемор вафот этди.

 

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

 

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,392 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган;

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,663 миллиондан ортиқ);

учинчи ўринда Бразилия (18,792 миллиондан ортиқ);

тўртинчи ўринда Россия (5,682 миллиондан ортиқ);

бешинчи ўринда эса Франция (5,677 миллиондан ортиқ).

 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 5 614, Ҳиндистонда 43 733, Бразилияда 22 703, Россияда 23 962, Францияда 2 044 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

loading...