Хоразмда 82 ёшли фуқаро каналга тушиб кетди

0

Кеча, 7 июль куни Хоразм вилояти Шовот туманидаги “Қиёт” маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга 82 ёшли фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Ушбу ҳудудда профилактик тадбирларни олиб бораётган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ҳодисани кўриб қолиб, дарҳол қутқарув ишларини амалга оширади. Фуқаро сувдан олиб чиқилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

ФВВ ходимининг ўз вақтида тўғри ҳаракатларни амалга оширганлиги натижасида бир фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.