“Барселона” академияси мураббийи Давид Санчес Тошкентга келди

0

Тажрибали мутахассис ЎФА мажлислар залида республиканинг турли ҳудудларидан келган футбол мактаблари мураббийларига семинар машғулотларини ўтиб берди.

Семинар давомида Давид Санчес ёш футбол мураббийларига ўзининг фойдали тавсияларини бериб ўтди ва уларга ўзи ишлаб чиққан футбол методологиясини презентация шаклида намойиш этди.

Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида JFL-футбол мактаби тарбияланувчиларининг Испанияда ташкил этиладиган футбол академиялари ўртасидаги нуфузли мусобақада иштирок этиши режалаштирилган. Испанияда ташкил этиладиган йиғинларда “Барселона” ёшлар жамоалари билан назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режа қилинмоқда.

Тадбир якунида МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов испаниялик мутахассисга миннатдорчилик билдириб, мунтазам ҳамкорликка ва амалий машғулотлар ўтказишга таклиф этди.

 

loading...