Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти

0

Кеча республикамизнинг шимолий ҳудудларига Кавказдан антисиклон таъсири остида салқин ҳаво оқимлари кириб келди. Натижада ҳаво ҳароратининг бироз пасайганлиги кузатилди.

Бугун бу жараён республикамизнинг марказий ҳудудурига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Кўпчилик вилоятларимизда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Устюртда куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 35-40о, баъзи жойларда 42 гача, Сурхондарё вилоятида 44-46о, шимолда 28-33о ни ташкил этади.

Юртимиздан салқин ҳаво фронтлари ўтиши оқибатида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун ва эртага чангли бурон билан бирга 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларида нисбатан салқин ҳаво оқимлари юртимизнинг барча хухудларини бутунлай қамраб олади, ҳаво ҳарорати кечалари 20-25о, кундуз кунлари 32-37о, жанубда баъзи жойларда 39о гача атрофида бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

loading...