Келинг, шафтолили чой ичамиз!

0

Мазали ва муздеккина ичимлик жазирамада айни муддао.

Керакли маҳсулотлар:

шафтоли — 2-3 дона;
сув — 7 стакан;
шакар — 1 стакан;
қора чой;
муз;
ялпиз.
Тайёрланиш жараёни:

Бўлакларга бўлинган шафтоли устига бир стакан сув ва шакар қўшинг.
Аралашмани 5 дақиқа давомида қайнатинг.
Оловни ўчириб, 30 дақиқа давомида совитинг.
Кўпроқ суюқлик ажралиши учун шафтолини эзинг.
Қолган сувга чой пакетини солиб, 5-6 дақиқага қолдиринг.
Пакетни олиб, шафтоли аралашмасига қўшинг.
Ичимликни музлаткичга қўйиб совитиб олинг.
Стаканга муз, устидан ичимликни солинг, ялпиз ва шафтоли бўлаги билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!

loading...