Лаб ёки бурун атрофида учуқ (герпес) тошиши соғлиққа қандай таъсири бор?

0

Эрталаб туриб, ойнага қараганимизда лабимиз ёки бурнимиз атрофида учуқ тошганига кўзимиз тушади. Бу фан тилида герпес дейилади. Герпес — бу вирусли инфекция бўлиб, қўзғатувчиси оддий герпес вирусидир.

-Герпетик тошмалар тананинг ҳамма жойида пайдо бўлиши мумкин. Бироқ кўп ҳолларда у оғиз, бурун атрофида кузатилади. Одатда инфекция билан инсон болалик чоғида тўқнашади, вирус касал оила аъзосидан ёки қариндошлардан турли ҳолатларда юқиши мумкин.

-Лабнинг енгил ачишиши, қичишиши ва шишиб қолгандай туюлиши учуқ дарагидир. Одатда бундай белгилар бир неча соатдан бир суткагача давом этиши мумкин.

-Учуқ туфайли тери, шунингдек, асаб тизими ҳам зарарланади. Бунда, асосан, бош оғриғи ҳамда оғриқнинг асаб йўллари бўйлаб тарқалиши кузатилиб, кейинчалик асабнинг зарарланган қисмидаги терига майда пуфакчалар тошади.

SoglomHayot

loading...