Бухорода шифокор бемор қиздан 3 миллион талаб қилди

0

Ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази маслаҳат- ташхис поликлиника шифокори Ш.Ш., бемор қизни ногиронлик гуруҳига чиқариш учун касаллик варақасига, қўйилган ташхисни оғирроқ қилиб ёзиб бериш эвазига 3 млн сўм пулларни талаб қилиб, 2 млн 200 минг сўм пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214- моддаси (тамагирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...