Ўзбекистонда яна 4 баллик ер қимирлади

0

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 10 июль куни Тошкент вақти билан 21:05 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,17 градус шимолий кенглик; 72,16 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 276 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Фарғона шаҳрида 3-4 балл, 40 км.

Aндижон шаҳрида 3 балл, 70 км.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилган эди.