Конор Макгрекор ва Дастин Порье жанги: Конорни замбилда олиб кетишди

0

Биз узоқ кутган жанг фавқулотда ўз якунига етди. Конор Макгрекор ва Дастин Порье қарама-қаршилигида кутилмаган бурилиш жангнинг эрта якунланишига сабаб бўлди.

Бир раунд давом этган жанг аввалида Конор бироз устунлик қилди, аммо тейкдаун ҳолатида Порье рақибини анчагина қийнаб қўйди.

Раунд якунланиб бораётган бир пайтда Дустин рақибига зарба йўллади ва Конор орқага тисарилаётган бир пайтда оёғини синдириб олди. Шундай қилиб узоқ кутилган жангда Дустин Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

eurosport.ru

 

loading...