Олимлар танани совутувчи матони ихтиро қилдилар

0

Хуачжун Фан ва технология университети олимлари ултрабинафша нурланишни акс эттириш ва тана иссиқлигини ютишга қодир ақлли матони ишлаб чиқдилар. Тез орада у оммавий ишлаб чиқарилиши мумкин, деб ёзади Science журнали.

Материалда титан диоксид нанопартикуллари бўлган полилактид ва синтетик толалар мавжуд. Матонинг қалинлиги 0,55 миллиметрга тенг. Моддаларнинг кимёвий хоссалари туфайли у ултрабинафша ва инфрақизил нурланишни акс эттириши ва шу билан бирга фойдаланувчи танасидаги иссиқликни тарқатиб уни совитиши мумкин.

Ўз ихтиросини синаб кўриш мақсадида олимлар ярми ақлли матодан, иккинчи қисми эса пахтадан таёрланган нимча тикдилар.

Кўнгиллилар ушбу нимчада бир соат давомида қуёш остида ўтиришди, шундан кейин унинг тана ҳарорати ўлчанди. Нано-мато остида 31 даража, пахта остида эса 37 даража эканлигига гувоҳ бўлишди.

Ишлаб чиқувчилар ушбу матони яқин орада серияли ишлаб чиқаришни бошлашмоқчи. Совутиш мосламасининг нархи анъанавий материаллардан тайёрланган аналогларга нисбатан тахминан 10 фоизга қимматроқ бўлиши таъкидланган.

loading...