Ўз вақтида нонушта қилиш нима учун муҳим?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

 Кўпчилик нонуштани ўз вақтида қилмайди. Буни вақтни бекорга сарфлаш деб ҳисоблашади. Лекин бу нотўғри фикр.

– Чунки айнан эрталаб сизнинг ҳазм қилиш тизимингиз энг юқори чўққида бўлади ва ҳатто, сут маҳсулотлари ҳам жуда яхши ҳазм бўлади.

 Эрталаб қонда қанд миқдори куннинг бошқа вақтларига нисбатан юқори бўлади. Бу истеъмол қилинган овқатдан тезда энергия олиш учун керак. Агар сиз нонушта қилишни кейинга қолдирсангиз, у ҳолда инсулин танадаги глюкозани сезиларли даражада пасайтиради. Натижада кўпроқ углеводларни истеъмол қилишни хоҳлайсиз.

«Соғлом ҳаёт»

loading...