Пишлоқ қўшиб тайёрланадиган шарчали шўрва рецепти

0

Осон ҳазм бўладиган шўрвани кечки овқатга истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Керакли маҳсулотлар:

 

сув — 1,5 литр;

картошка — 2-3 дона;

пиёз — 1 дона;

сабзи — 1 дона;

қийма — 200-250 г;

сметана — 1 ош қошиқ;

туз, мурч;

ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ;

суюқ пишлоқ — 100 г.

Тайёрланиш жараёни:

 

Қозондаги қайнаган сувга унча катта бўлмаган картошкаларни солиб, 10 дақиқа давомида қайнатиб олинг.

Пиёзни майда тўғранг, сабзини қирғичдан чиқаринг.

Тўғралган пиёзнинг бир қисмини қиймага қўшинг, сметана, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.

Ёнғоқ катталигида шарчалар ясаб олинг.

Қиймали шарчаларни картошка пишаётган сувга солиб, яна 7-8 дақиқа қайнатинг.

Пиёзнинг қолган қисмини сабзи билан қўшиб, ўсимлик ёғи солинган товада 4-5 дақиқа пишириб олинг.

Сабзавотли аралашмага сал ўтиб 2-3 ош қошиқ суюқ пишлоқ қўшинг, яхшилаб аралаштиринг.

Яна бироз қайнаганидан кейин оловни ўчиринг.

Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безанг.

loading...