Тез ва осон

0

Исталган гўштли овқат ва гарнир билан қўшиб ейиш мумкин бўлган салат рецепти билан танишинг.

 

Керакли маҳсулотлар:

 

пиёз — 1 дона;

бақлажон — 1 дона;

булғори қалампири — 1 дона;

помидор — 1 дона;

ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;

петрушка;

саримсоқ пиёз — 2 дона;

туз, мурч.

Тайёрланиш жараёни:

 

Сабзавотларни тўғраб олинг.

Ўсимлик ёғи солинган товада пиёзни қовуринг.

Пиёзни олиб, бақлажон ва булғори қалампирини 5 дақиқа давомида қовуринг.

Помидор, майдаланган саримсоқ, петрушка, туз ва мурч қўшинг.

Пиёзни қўшиб аралаштиринг.

Аралашмани печга мўлжалланган махсус идишга солинг.

180 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пишириб олинг.

Совиганидан кейин дастурхонга тортинг.

loading...