Шифокор Макгрегорнинг қачон соғайишини айтди Спорт / Хориж

0

Спорт доктори Раджпал Брар Конор Макгрегорнинг UFC 264’да олган жароҳати ва тикланиш учун қанча муддат талаб этилиши ҳақида гапирди.

«Макгрегорнинг охирги қадами катта эҳтимол билан жароҳатга сабаб бўлди. Конорнинг бироз аввалги зарбаларидан бири Дастиннинг тиззасига ташқи тарафдан текканди. Ўша зарбадан кейин нимадир содир бўлгандек туюлди. Унинг тўпиғини ташқи тарафига қарагинимда, Конорга нимадир бўлганини сездим.

Бу жароҳат Крис Вайдман ёки Андерсон Силваникидан кўра тезроқ тузалади. Аммо, бу жараён энг ками билан тўққиз ой давом этади», – деди Раджпал Брар.