Тетиклаштирувчи чой

0

Асал ва лаймнинг хушбўй уйғунлиги билан машҳур бўлган тетиклантирувчи ичимлик иссиқ кунларда айни муддао.

 

Керакли маҳсулотлар:

 

кўк чой — 2 қадоқ;

сув — 1 стакан;

асал — 3,5 ош қошиқ;

лайм шарбати —4,5 ош қошиқ;

муз бўлаклари.

Тайёрланиш жараёни:

 

Чой қадоқларини қайноқ сувга солиб, 3-5 дақиқага дамлаб қўйинг.

Қадоқларни олиб ташлаб, асал қўшинг ва яна 10 дақиқага қолдиринг.

Лайм шарбатини қўшиб аралаштиринг. Стаканга муз бўлакларини солиб, устидан чойни қуйинг.

loading...