Товуқ филеси ва макарондан бир зумда тайёр бўладиган мазали таом

0

Таомни барра сабзавотлардан тайёрланган салат билан истеъмол қилиш тавсия қилинади.

 

Керакли маҳсулотлар:

 

товуқ филеси — 400 г;

пиёз — 1 дона;

сабзи — 1 дона;

ўсимлик ёғи — 1 дона;

туз, мурч ва бошқа зираворлар;

тома пастаси — 4 ош қошиқ;

макарон — 300 г;

сув — 500 г.

Тайёрланиш жараёни:

 

Товуқ филесини унча катта бўлмаган кубик шаклида тўғранг.

Пиёзни ҳам майда тўғранг, сабзини қирғичдан чиқаринг.

Ўсимлик ёғи солинган товада пиёзни қовуриб олинг кейин сабзи қўшиб пиширишда давом этинг.

Туз, мурч ва бошқа зираворларни томат пастасига қўшиб аралаштиришда давом этинг.

Зираворли аралашмани товадаги зираворларга қўшиб аралаштиринг, 7-10 дақиқа қопқоғини ёпиб пиширинг.

Макарон қўшинг, устидан сув солиб 10 дақиқа пишириб олинг.

Дастурхонга тортишдан аввал қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва кўкатлар билан безанг.

loading...