Қовоқчага саримсоқ ва сметана қўшиб мазали омлет тайёрлаймиз

0

Нафақат иссиқ, балки совуқ ҳолида, шунингдек, исталган соус билан қўшиб истеъмол қилса бўладиган омлет рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Керакли маҳсулотлар:

 

қовоқча (кабачка) — 1 дона;

тухум — 3 дона;

сметана — 1 ош қошиқ;

мурч, туз;

ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;

саримсоқ пиёз — 1 дона.

Тайёрланиш жараёни:

 

Қовоқчани 1 сантиметрдан катта бўлмаган қалинликда кесиб чиқинг.

Туз сепинг ва 10 дақиқага қолдиринг, ажралган сувини тўкиб қоғоз сочиқда қуритинг.

Тухумга, сметана, туз ва мурч қўшиб санчиқ ёрдамида аралаштиринг.

Ўсимлик ёғи солинган товада қовоқчанинг ҳар икки тарафини қовуриб олинг.

Майдаланган саримсоқ сепинг, тухумли аралашмани солиб 7-8 дақиқа давомида пишириб олинг.

Кўкатлар билан, шунингдек, қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан ҳам безасангиз бўлади.

loading...