Алла Пугачёванинг собиқ эри коронавирусдан вафот этди!

0

Россиялик кинорежиссёр ва сценарист Aлександр Стефанович 76 ёшида вафот этди.

Baza телеграм канали маълумотларига кўра, яқинда эстрада хонандаси Aлла Пугачёванинг собиқ эри коронавирус туфайли ўпкасига катта шикаст етган ҳолда ака-ука Бахрусинлар шаҳар клиник касалхонасида реанимацияда ётган.

5 июль куни Aлександр Стефанович коронавирус билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик, РИA Новости билан суҳбатда у ушбу маълумотни рад этди ва ўткир нафас йўллари инфекциялари туфайли текширилаётганлигини айтди.

Aлександр Стефанович ҳужжатли ва бадиий фильмларнинг муаллифи сифатида ҳам танилган. 1977 йилдан 1981 йилгача у Aлла Пугачёва билан турмуш қурган. 2010 йилда у «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

loading...