Путин нима учун Украина ҳақида мақола ёзганини айтди (видео)

0

Россия президенти Владимир Путин нима сабабдан Украина ҳақида мақола ёзганини айтди.

Келтирилишича, Путин «Руслар ва украинларнинг тарихий бирлиги тўғрисида»ги мақоласини бир неча ой давомида тарихий фактлар, воқеалар ва ҳужжатларга асосланган таҳлилий материал деб аташ ҳақида ўйлаган. Унинг бу мақолани ёзишига Украинада Россияга қарши лойиҳа фаол иш бошлагани ва бу Москвани безовта қилиши мумкинлиги сабаб бўлган.

«Вазият энг яқин қариндош ва қўшниларимиз билан муносабатларни батафсил кўриб чиқишни талаб қилди», — деган Путин.

Унинг қўшимча қилишича, қўшни мамлакатда Россия билан муносабатларни тиклашни истаган миллионлаб одам яшайди ва буни қўллаб-қувватловчи сиёсий кучлар мавжуд. Аммо уларга сиёсий режаларини амалга ошириш учун ҳеч қандай имконият берилмайди. Ҳамда улар сиёсий саҳнадан ноқонуний равишда олиб ташланади.

Президент ушбу мақола Россия аҳолисига ҳам, Украина аҳолисига ҳам, бугунги Украина сиёсий раҳбарияти ҳомийларига ҳам қаратилганини таъкидлаган.

Аввалроқ Путин замонавий Украинани Собиқ иттифоқнинг «боласи» деб атаганди. Шунингдек, Путин Россиянинг Украина олдидаги ягона мажбурияти нимада эканини айтганди.

«ТАСС»