Сайёрамиздаги сирли йўллар хақида эшитганмисиз?

0

Кореяда Чеджу оролидаги тепаликка олиб борадиган, кўринишидан оддий йўл олимлар томонидан ғайритабиий зона сифатида тан олинган. У ердаги думаловчи ёки ғилдирайдиган ҳар қандай буюм, бирон бир тегиниш ёки сабабсиз тепаликка кўтарила бошлайди.

Ҳақиқат шундаки, ўлчамидан қатъий назар оддий шиша идиш ҳам, ҳайдовчисиз қолган машина ҳам бу ғалати ҳодисага дуч келади, яъни тепаликка кўтарила бошлайди.
Ҳозирча бунинг мантиқий изоҳи йўқ. Аммо ҳар йили бу аномалияни шахсан кўриш учун оломон сайёҳлар ташриф буюради.

Ўзимизнинг Ўзбекистонимизда ҳам, Сурхондарёнинг Бойсунидаги Паданг қишлоғидан саккиз километр нарида шундай жой бор (https://youtu.be/3k3cgu0U4eI). Маҳаллий аҳоли бу ерни «магнитли жой» деб аташади. Автомобиль тезлик узатмаси нейтрал ҳолатга қўйилса ва тормоз босилмаса, баландликдан тушиб келаётган машина яна орқага кетади. Йўлга сув қуйилса – у ҳам тепага қараб оқади.

 

loading...