Apple компаниясидан янгилик

0

Аpple компанияси iPhone смартфонларининг орқа панелига қотириладиган MagSafe аккумуляторини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.


Янги MagSafe аккумулятори iPhone 12, iPhone 12 mini, iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max’ларда ишлаш учун мўлжалланган.

Девайс оқ рангда бўлиб, афтидан, силикон қопламага эга кўринади. У 5 ваттли симсиз қувватланиш имкониятини тақдим этади. Шу билан бирга, девайс стол устида турадиган 15 ваттли қувватга эга симсиз қувватлантириш станцияси учун ҳам мос келади.

Apple компанияси ушбу аксессуар iPhone батареяларининг хизмат кўрсатиш муддатини қанчага узайтириши тўғрисида маълумот бермаган. 9to5Mac нашри маълумотларига кўра, девайс сиғими 11,2 Вт/соатни ёки 1460 мА/соатни ташкил этади, бу iPhone 12 миниъни тўлиқ, қолган iPhone моделларини қисман тўлдириш учун етарлидир.

Россияда ҳозирда аксессуар нархи 9490 рублни (128 доллар) ташкил этмоқда, бироқ буюртмани ҳозирда расмийлаштириш имконияти йўқ — у кейинроқ пайдо бўлиши айтилмоқда.

Аввалроқ iPhone 12 учун мўлжалланган MagSafe магнит қувватлантиргичи Android-смартфонларга ҳам мос келиши маълум бўлганди.

loading...