Coca-Cola қоғозли бутилкаларни синовдан ўтказмоқда.

0

Дастлабки намуналар «Paper Bottle Company» ёки «Paboco» томонидан тақдим этилган. Идишлар бутунлай қоғоз толасидан тайёрланган, фақат пластик қопқоқ ва ички мембрана бундан мустасно. Сабаби: қоғозни суюқлик билан алоқа қилишига тўсқинлик қилишдир.

Шу билан бирга, экспериментнинг якуний мақсади идишларни 100% қайта ишланадиган, пластик бўлмаган ва газланган ичимликлар босимига бардошли қилишдир. Бир нечта озиқ-овқат индустрияси гигантлари режани қўллаб-қувватладилар, Coca-Cola 2030 йилгача чиқиндиларсиз маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда.

7 йиллик машаққатли меҳнатдан сўнг, Paboco ёзда Coca-Colaнинг логоси бўлган Adez мевали ичимликлари учун янги идишни синовдан ўтказишга тайёр. Синовлар Венгрияда бўлиб ўтади, у ерда 2000 та бутилкани маҳаллий чакана савдо тармоқлари орқали сотиш режалаштирилган.

loading...