Омад кимга кулиб боқар экан

0

Лос-Анжелесда «Эмми» мукофотининг номзодлари эълон қилинди. 73-тантанали тақдирлаш маросими 19 сентябрь куни бўлиб ўтади, деб хабар беради «Korrespondent.net».


Маълумотларга кўра, номинациялар сонига кўра «Тож» ва «Мандалориялик» сериаллари етакчилик қилмоқда — улар 24 та йўналиш бўйича мукофотга номзод ҳисобланади. Уларнинг ортидан номинациялар сони бўйича «Ванда/Вижн» сериали (23 та), «Жория ҳикояси» (21 та) ва Saturday Night Live (21 та) шоуси ўрин олган.

Платформалар ўртасида етакчилик HBO/HBO Max’га тегишли бўлиб, унинг лойиҳалари 130 та номинацияда тақдим этилган, ундан кейинги ўринда Netflix жойлашган — 129 та. Disney+ да 71 та, NBC эса 46 та номинацияга даъвогарлик қилмоқда.

«Энг яхши драматик сериал» учун — «Йигитлар», «Тож», «Мандалориялик», «Жория ҳикояси», «Брижертонлар», «Лавкрафт мамлакати» ва «Бу биз»;

«Энг яхши мини-сериал» учун  — «Қиролича юриши», «Ванда/Вижн», «Мен сени йўқ қила оламан», «Исттаунлик Мейр» ва «Ерости темир йўли»;

«Энг яхши комедик сериал» учун — «Эмили Парижда», «Комински усули», «Кай кобра», «Стюардесса», «Тед Лассо», «Қора комедия», «Пен 15» ва «Айёрликлар» сериаллари номзодлик қилмоқда.

«Драматик сериалдаги энг яхши актриса» номига Оливия Колман ва Эмма Коррин (иккиси ҳам «Тож» сериали), Узо Абуда («Беморлар»), Элизабет Мосс («Жория ҳикояси»), Эмжей Родригез («Ҳолат»), Жерни Смоллетт («Лавкрафт мамлакати») каби актрисалардан бири сазовор бўлиши мумкин.

«Драматик сериалдаги энг яхши актёр» номига эса Жош O’Коннор («Тож»), Билли Портер («Ҳолат»), Стерлинг Браун («Бу биз»), Реге-Жан Пейж («Брижертонлар») а Мэттью Риз («Перри Мэйсон») даъвогарлик қилади.

«Комедик сериалдаги энг яхши актриса» номига Эйди Брайант («Маҳмадона»), Кейли Куоко («Стюардесса»), Эллисон Женни («Онахон»), Трейси Эллис Росс («Қора комедия») ёки Жин Смарт («Айёрликлар») каби актёрлардан бири сазовор бўлиши мумкин.

«Комедик сериалдаги энг яхши актёр» номига эса Энтони Андерсон («Қора комедия»), Майкл Дуглас («Комински усули»), Уильям Х. Мейси («Ҳаёсизлар»), Жейсон Судейкис («Тед Лассо») ёки Кенан Томпсон («Кенан шоуси») даъвогарлик қилади.

Эмми — Американинг телевизион мукофоти бўлиб, «Оскар»нинг телевизион эквиваленти ҳисобланади. У 1946 йилда асос солинган Телевизион санъат ва фан академияси томонидан топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Энг яхши драматик сериал» номинацияси бўйича ғолиблик «Ворислар» сериалига насиб этган, мазкур сериал қаҳрамони Жереми Стронг эса «Энг яхши актёр» номинацияси бўйича ғолиб деб топилганди.

loading...