Қизил қорағат қўшиб тайёрланадиган творогли ширинлик

0

Ушбу рецепт асосида тайёрланадиган ширинлик билан нафақат кунлик, балки байрам дастурхонини ҳам безасангиз бўлади.

Керакли маҳсулотлар:

 

творог — 500 г;

сметана — 500 г;

сут — 5 ош қошиқ;

манний ёрмаси — 2 ош қошиқ;

тухум — 3 дона;

шакар — 3 ош қошиқ;

туз — бир чимдим;

сариёғ — 30 г;

қизил қорағат — 150 г.

Тайёрланиш жараёни:

 

Творогга, сут, ёрма, тухум, шакар ва туз қўшиб аралаштиринг.

Печга қўйишга мўлжалланган қолип четларига сариёғ суртиб, творогли аралашмани ярмини солинг.

Қорағат териб чиқинг кейин эса аралашмани қолган қисмини солинг.

190 даража қизиган печда аввалига 20 дақиқа кейин эса 160 даража қизиган печда 30 дақиқа пишириб олинг.

Шоколад қириндиси билан безашингиз мумкин.

loading...