Доналд Трамп биронта ижтимоий тармоқда йўқ

0

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп унинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари йўқлигини айтди. Унда на расмий, на шахсий саҳифалар мавжуд.

 

Трамп Parler, GETTR, Gab каби платформаларда ҳам йўқлигини таъкидлаган. Сиёсатчи платформани танлаганида ёки ўз дастурини ишлаб чиққанда, албатта буни жамоатчиликка эълон қилишини маълум қилган.

 

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Трамп номи остида кўплаб саҳифалар мавжуд. Аммо уларнинг ҳеч бири ҳақиқий фойдаланувчи белгиси билан тасдиқланмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Трампнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари шу йилнинг январида блокланган ёки ўчирилган эди.

 

Собиқ президент бу ҳаракатлар унинг ғазабини қўзғаганлигини такидлаганди. Бу 6 январ куни Трамп тарафдорлари томонидан Капитолийга бостириб киргани туфайли содир бўлди. Вакиллар Палатаси Трампга импичмент эълон қилди, аммо Сенат уни бошқа республикачилар овози билан оқлаганди

loading...