Маст эркак танишини пичоқлаб ўлдирди

0

Жорий йил, 15 июл куни Когон туманининг Ўртачўл маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ. Ж. маҳалладоши Б. С. ва Бухоро тумани Шейхонча маҳалласида яшовчи 1966 йилда туғилган Ў. A. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келишмовчилик натижасида жанжалашиб қолишган. Ҳ. Ж. маст ҳолатда Ў. A.нинг турли жойларига ошхона пичоғини санчиб, унга оғир тан жароҳати етказиши оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қотиллик) жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

loading...