Намангандаги сел оқибатида йўқолган, қидирувдаги 7 ёшли боланинг жасади топилди

0

Aввал хабар берганимиздек, 13 июль куни  Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган эди. Шундан сўнг, селда оқиб кетган 7 ёшли бола қидирилаётганини маълум қилгандик.

Ушбу сел оқимлари 13:20ларда Наманган вилояти Косонсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойига 60 метр.куб ҳажмда сел сувлари оқиб келган. Унинг натижасида Косонсой тумани “Маҳмудий Аъзам” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойи қирғоғида жойлашган, ушбу туманда яшовчи фуқарога тегишли бўлган, дам олиш масканида дам олаётган ва сойга чўмилиш учун тушган фуқароларни сел сувлари оқизиб кетган. Натижада 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. 1 нафар бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётган эди.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бугун, 17 июлъ куни эрта тонгда 2014 йилда туғилган, 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойининг “Тагижар” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

loading...