Шафтолили мураббо

0

Ушбу рецепт асосида тайёрланган мураббони сариёғли нон устига суртиб ёки пишириқларга қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин.

Керакли маҳсулотлар:

 

шафтоли — 1200 г;

шакар — 700-800 г;

лимон — 1 дона.

Тайёрланиш жараёни:

 

Шафтолиларни биринчи қайнаган кейин муздек сувга солинг, пўстини артинг.

Йирик-йирик қилиб тўғранг.

Устидан шакар солиб 3-4 соатга қолдиринг.

Шафтоли солинган идишни паст оловга қўйиб, қайнаб чиққунича ва шакар эригунича кутинг.

Оловдан олиб совитинг.

Яна бир марта қайнатинг ва совитинг.

Лимоннинг сувини сиқинг.

Учинчи марта оловга қўйинг, қайнаб чиққанидан кейин лимон шарбатини қўшинг ва яна 10-15 дақиқа қайнатинг.

Мураббони стерилизация қилинган банкаларга солинг.

Қопқоқларини ёпинг, буткул совиганидан кейин иссиқ қилиб ўраб қўйинг.