Аҳолининг 60-70 фоизида иммунитет шакллантирмас эканмиз, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз – Нурмат Отабеков

0

Бугун, 18 июль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалида интервью берди.

Унга кўра, 12 июлдан кейин Ўзбекистон коронавирус касаллик кўрсаткичида яна кўтарилиш кузатилмоқда.

» – Ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар шифохонага тушяпти. Афсуски шифохонада даволанаётган орасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бор.  

Бундай вазиятда дунё эътироф этаётган пандемия, эпидемияга қарши курашишнинг ягона йўли – эмлаш ҳисобланади. Аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шакллантирмас эканмиз, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз.

1 сентябргача 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич 1-сентябргача; 2-босқич 1-октябргача ва 3-босқич 1-ноябргача амалга оширилади», – деди Нурмат АТАБЕКОВ.

 

loading...