Нега уйда ўтирган, ишламайдиган фуқаролар мажбурий эмланмаяпди?

0

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

️Унга асосан, 18 ёшдан катта бўлган 14 тоифа вакиллари коронавирусга қарши вакцина билан эмланишлари шарт қилиб белгилаб қўйилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ бу рўйхатга нега уйда ўтирган, ишламайдиган фуқаролар киритилмаганига «Ўзбекистон 24» телеканали орқали изоҳ берди.

 – Коронавирус касаллигининг асосий юқиш йўли бу асосан мулоқот йўли ҳамда ҳаво томчи йўлидир. Демак касалликни бошқаларга юқтириб қўйиш, яъни тарқатиш эҳтимолидан келиб чиқиб, айнан мана шу 14 тоифа вакиллари  хавф остидаги гуруҳ деб белгиланган. 

loading...