Олтинкўл туманида «МАN» юк автомобили «Кобальт» билан тўқнашиб кетди

0

Жорий йилнинг 16 июль куни соат 12:45ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, «Садда» МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 2000 й.т. Б.Б. «МАN» русумли юк автомобилини бошқариб келаётган вақтда йўл четида тўхтаб турган «Кобальт» русумли автомобилга тўқнашиб  йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур  йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...