Қайси усуллар тана ҳароратини туширишда фойда бермайди?

0

Қуйидаги ҳолатлар тана ҳароратини туширишда фойда беради, деган фикр бор. Аммо бу нотўғри. Хўш, қайси ҳолларда тана ҳароратини тушириш фойдасиз?

-14 ёшгача бўлган болаларга аспирин бериш. Ушбу препарат жигар ва миянинг шишиши билан боғлиқ хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин (Рея синдроми).

-Танани сирка (уксус) ёки спиртли ичимликлар билан артиш. Айниқса, бола ҳақида гап кетганда. Танага суртилган спиртли ичимлик нафас йўлларига киради ва бундан ташқари, у терига сингиб кетади, натижада, спиртли ичимликлардан заҳарланишга олиб келади. Сирка (уксус) эса терини куйдиради.

-Совуқ душ қабул қилиш. Шифокор билан маслаҳатлашмасдан совуқ душ қабул қилиш. Бундай усул орқали ҳароратнинг кескин пасайтирилиши ангиоспазмни келтириб чиқариши мумкин, бу эса ҳолатни янада ёмонлаштиради.

«Соғлом ҳаёт»

loading...