ШИФОБАХШ ЁҒЛАР

0

– Зиғир ёғи буйрак, юрак қон-томирларининг фаолиятини яхшиловчи, қабзиятдан халос этувчи омега 3 ёғ кислотасига энг бой манбалардан бири ҳисобланади.

-Нўхат ёғи битмас яраларга, товон ёрилишига, хусусан, темираткига фойдали. Бунинг учун ёғ қиздирилиб, пахтага сингдирилади. Металл ликопчага қуйилиб, худди қора чироқ ёққандай пахта куйдирилади. Ҳосил бўлган қора кул (куя) яраларга ва кесилган соҳага босилади.

– Ёнғоқ ёғи А, Е, С, В витаминлари, макро ва микроунсурлар (рух, йод, кальций, магний, темир, мис, фосфор)га бой. Кексалар учун жуда фойдали. Салатларга қўшиб истеъмол қилиш тавсия этилади.

– Пахта ёғи шамоллаганда фойдали. Бунинг учун 200 граммини доғлаб, махсус идишга олиб қўйинг. Ёш болалар шамоллаганда, бурни оқиб қолганда, томоқ ва белларига, оёқ кафтларига суртилса, тезда даво топади. Бу тадбирни катталарга ҳам қўллаш мумкин.

– Мойчечак (ромашка) ёғи аёлларнинг ички органлари касаллигида фойдали. Ҳайз қонини ва сийдикни ҳайдайди. Бачадон шамоллаганда, шифо бўлади. Бавосилга ҳам наф келтиради.

– Гуруч ёғи — Е витаминининг ноёб манбаи. Унинг таркибида кексайиш жараёнини секинлаштирувчи уч табиий антиоксидант — токоферол, токотриенол ва оризанол бор. 254 даражагача бўлган ҳароратга бардош бера олади.

– Узум данаги ёғи таркибида витамин, микроунсурлар кўп. Атеросклероз ривожланишига йўл қўймайди. Юқори ҳароратда ҳам фойдали хусусиятлари ва ҳидини йўқотмайди.

– Кунгабоқар ёғи атеросклероздан ҳимояловчи Е витаминига бой. Бундан ташқари, унда жигар ҳужайралари, томирлар ва асаб тўқималари учун зарур бўлган F витамини ҳам сероб. Бу ёғдан қовурилган, димланган таомлар ва салатлар тайёрлашда фойдаланса бўлади.

– Кунжут ёғи А витаминига бой бўлгани учун юрак қон-томир касалликларида жуда ҳам фойдали. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Кунжут ёғи пиширилган таомнинг устига охирги дақиқаларида солинади, акс ҳолда куйиб қолиши мумкин.

loading...