Сирдарёда 34 ёшли директор вафот этди

0

Сирдарёлик ёш раҳбарлардан бири — Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Aрипов Умиджон Равшанович 34 ёшида бевақт вафот этди.

Бу ҳақда Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг марҳумнинг яқинларига йўллаган таъзияномасида маълум қилинди.

«Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Aрипов Умиджон Равшанович жорий йилнинг 17-июль куни бевақт оламдан ўтди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдиради», — дейилади ҳокимлик таъзияномада.

Умиджон Арипов 1987 йил Ширин шаҳрида туғилган. У меҳнат фаолиятини тўлиқ таълим ва спорт соҳасига бағишлаган эди. Унинг қўл остида кўплаб ёш чемпионлар, совриндорлар етишиб чиққан.

Умиджон Ариповнинг бевақт оламдан ўтишига юрак етишмовчилиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

loading...