Ўз уйини фохишахонага айлантирган 60 ёшли бухоролик аёл қўлга тушди

0

Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг Зарафшон маҳалласида яшовчи, 60 ёшли аёл, ўз уйида 50.000 сўм эвазига бир аёл ва бир эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун барча шарт-шароит яратиб бериб, фохишахона сақлаш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.  Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...