Бельгияда тошқин қурбонлари сони кўпаймоқда

0

Бельгияда тошқин қурбонлари сони кўпаймоқда. Федерал инқироз марказининг маълумотларига кўра, аллақачон 31 киши вафот этган, яна 163 киши бедарак йўқолган.

Бошқа маълумотлар Бельгия оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим етилган. Уларнинг сўзларига кўра, 35 кишининг жасади топилган.

Мамлакатда қутқарув ишлари аллақачон тугатилган, фақат қидирув ишлари олиб борилмоқда. Инқироз маркази ҳозирча янги тошқинлар хавфи йўқлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Бельгиянинг жанубий провинцияларига кучли ёмғир ёғди ва тошқинларни келтириб чиқарди. Қурбонларнинг кўплиги сабабли 20 июль миллий мотам куни деб эълон қилинди.

РБК

loading...