Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди

0

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида бир хонадондан икки киши — она ва ўғил, ккинчи автомашинадан ҳам бир инсон, умумий 3 нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Замон информацион дастури хабар бермоқда.

Ҳодиса 12 июль куни соат 09:20 лар атрофида Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган Еттитом-Қарши йўлининг 53-километрида содир бўлган.

Ушбу йўлда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 билан тўқнашган.

loading...