Ковиддан ўпканинг зарарланиши икки карра тезлашди

0

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко COVID-19 тарқалиши янада фаоллашганини таъкидлади.

Пандемиянинг бошида коронавирусга чалинган беморларда олтинчи-еттинчи суткаларга келиб ўпка зарарланиши қайд этиларди, энди учинчи-тўртинчи суткалардан ўпка шикастланиши бошланган, деди у душанба, 19 июль куни «Россия 24» телеканали эфиридаги чиқишида. Бугунги кунда SARS-CoV-2 учун хос бўлган асосий хусусият айнан ўпканинг тез шикастланиши, шунинг учун ҳам даволанишни эртароқ бошлаш жуда муҳим, қўшимча қилди Мурашко.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда пайдо бўлиб, кейин бутун дунёга тарқаб кетган «Дельта» штамми нафақат юқувчанлик даражаси юқорилиги, балки ўпкалар учун янада кўпроқ хавф туғдириши билан бошқа ковид-штаммлардан ажралиб туради.

«Бемор касалхонага КТ-2 (компьютер томографияси ёрдамида аниқланган шикастланиш даражаси) билан келяпти, эртасига бу КТ-3 га айланмоқда, индинига у жонлантириш бўлимида», — айни ҳолатни биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университети (АҚШ)нинг Тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова шундай изоҳлаган.

loading...