МУШАКЛАРИМ КАТТА БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ…

0
Аксарият эркаклар қўллари бақувват ва кучли бўлишини исташади. Бу борада хатога йўл қўймаслик учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, зиён қилмайди:
– Бунинг учун фақат қўл мушакларининг ўзинигина машқ қилдириш етарли эмас. Одатда бутун танасини чиниқтирган спортчиларда қўл мушаклари катта бўлади. Шунинг учун қўл мушакларига урғу берган ҳол-да тананинг бошқа аъзоларини ҳам унутмаслик керак.
– Мушаклар ҳам дам олиши керак. Шунинг учун тинимсиз шуғулланиш фойда бермайди. Яхшиси, ҳафтасига икки-уч марта шуғулланинг. Қолган кунлар эса уларга куч тўплаш учун имкон беринг.
– Юк тортиш, брусда машқлар бажариш қўл мушакларининг ўсишига кўмаклашади.
-Қўл мушаклари учун бокс халталари ҳам фойдали. Алоҳида зарбалар ва комбинациялар қўлларингизни бақувват қилади ва тезлик реакциясини оширади. Бундан ташқари мазкур машқлар ўзингизга ишончни оширади ва фавқулодда ҳолатларда ўзингизни йўқотиб қўймаслигингизни таъминлайди.
SOG’LOM HAYOT
loading...