Наманганда фуқаронинг буюмлари орасидан қиймати 400 млн сўмлик тилла ва тилла кукунлари топилди

0

Наманган вилоят божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А.нинг буюмлари кўздан кечирилди. Кўздан кечириш давомида унга тегишли буюмлар орасидан целлофан пакетга жойланган, муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, оғирлиги 606 грамм бўлган тилла ва унинг кукуни борлиги аниқланди.

Умумий қиймати 400 миллион сўмлик тилла ва унинг кукунлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...