Қиймага анор соуси қўшиб, бақлажондан антиқа егулик тайёрлаймиз

0

Саримсоқ ва турли зираворлар қўшиб тайёрланган начинка печда пишган бақлажон таъмининг янада мазали бўлишига ҳисса қўшади.

Керакли маҳсулотлар:

бақлажон — 3 дона;
зайтун ёғи — 4—5 қошиқ;
саримсоқ пиёз — 4 дона;
қийма — 500 г;
ёнғоқ — 80 г;
туз, мурч;
анор соуси — 80 мл.
Тайёрланиш жараёни:

Узунасига ярмидан бўлинган бақлажонларнинг устини пичоқ билан тўр шаклида тилиб чиқинг.
Сабзавот устига 2—3 қошиқ ёғ суртиб, 180 даража қизиган печга 30 дақиқага қўйинг.
Ёғ солинган товада майдаланган пиёз, кейин эса саримсоқ солиб қовуриб олинг.
Қийма қўшинг ва яхшилаб қовуришда давом этинг.
Тахминан, 10 дақиқадан кейин майдаланган ёнғоқ, туз, анор соуси ва мурч қўшинг.
Аралаштиринг ва яна 5 дақиқа пиширинг.
Печдан бақлажонларни олинг, санчқи билан устини бироз эзинг ва қовурилган қиймадан солиб чиқинг.
Исталган соус билан қўшиб ейишингиз мумкин.

loading...