Сурхондарёда мезбон ўз меҳмонининг пулларини ўғирлади

0

9 июнь куни, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи, Ж.Лочин туман ИИБга жиноят иши юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Фуқаро ўз аризасида 8 июндан 9 июнь кунига ўтар кечаси, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, Ш.Элёранинг яшаш уйига меҳмонга борганида, унинг уйида “Redmi note 8” русумли қўл телефони қолиб кетганлигини ва Ш.Элёра 9 июнь куни соат 16.30 да, ушбу “Redmi note 8” русумли қўл телефонидаги “Click” дастури орқали 400.000 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.

4 июль куни Ш.Элёрага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...