Таъзия!

0

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабининг директори Умиджон Арипов вафот этди. У эндигина 34 ёшни қарши олганди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Умиджон Арипов 1987 йили Ширин шаҳрида туғилган. Бутун меҳнат фаолиятини таълим ва спорт соҳасига бағишлаган. Унинг қўл остида кўплаб ёш чемпионлар, совриндорлар етишиб чиққан.

Маълум қилинишича, У.Ариповнинг бевақт ўлимига сабаб – юрак етишмовчилиги бўлган.

loading...