Йўловчи ҳайдовчининг телефонни ўғирлаб кетди

0

Шу йил 15 июнь куни, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 23 март куни Ласетти русумли автомашинасида Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарони Фарғонадан Наманган шаҳрига олиб келганлигини, Наманган шаҳар Давлатобод тумани «Айнур» ошхонаси олдида, ушбу йўловчи фуқаронинг ишончига кириб, телефонидан қўнғироқ қилиб олишини айтиб, алдаб, нархи 2.800.000 сўмлик «Редми 8» русумли уяли телефон аппаратини олиб кетиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 июль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...