Дўкон пештахтасидан ўғирлик қилганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди

0

16 июль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ га «Чорсу» бозорида жойлашган дўконларнинг бирида ишловчи 23 ёшли Муслима И. ариза билан мурожаат қилди. У ўз аризасида, номаълум шахс унинг харидорлар билан чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган 1.700.000 сўмлик телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 34 ёшли Отабек У. содир этганлиги аниқланди. Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...