iPhone 13 линейкаси тақдим этиладиган ва савдолар бошланадиган сана эълон қилинди

0

Манбанинг сўзларига кўра, Apple’нинг сентябрь ойидаги тадбири ҳозирда 37-ҳафтага режалаштирилган. Одатда Apple тақдимотларини сешанба кунлари ўтказади ва бу сафар ушбу кун 14 сентябрга тўғри келади. Олдиндан буюртмалар 17 сентябрдан, савдолар эса 24 сентябрдан бошланиши керак.

iPhone 13 линейкасидаги энг кўзга кўринарли ўзгариш — қош қисмининг кичрайгани бўлади. iPhone Х тақдим этилганидан тўрт йил ўтиб, Apple компанияси фронтал камера компонентларини кичрайтиришга муваффақ бўлди. Асосий камерада учта датчик жойлашади, аммо модулнинг ўзи каттариши мумкин. Асосий камера учта 12 мегапикселли тасвир датчиги ва лазерли далномерни ўз ичига олади. Бундан ташқари, iPhone 13 Pro F/1,5 диафрагмали объектив ва еттита пластик линза билан жиҳозланади.

Аввалроқ Apple компанияси ўзининг келажакдаги маҳсулотлари, жумладан, iPhone 13 смартфони ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилишига қарши курашаётгани тўғрисида хабар берилганди.

loading...