Қашқадарё вилоят махсус комиссияси қарори ўз кучини йўқотди

0

Хабарингиз бор, яқинда воҳа аҳли талабидан келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев таклифига кўра, вилоятимизда кафе ва ресторанлар соат 22:00га қадар фаолият юритаётган эди.

Эндиликда мазкур тартиб бекор бўлди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарорига биноан, жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.

Эндиликда ушбу тартиб 20 июлдан вилоятимиздаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, энди Қашқадарёда ҳам амал қилади.

loading...