​ССВ: Юртимизда 1 023 425 нафар фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

0

19 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 158 102 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 123 947 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 723 нафарни,

3-босқич эмланганлар 15 432 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 803 255 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 667 979 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 553 512 нафарни,

3-босқич эмланганлар 581 764 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 023 425 нафарни ташкил қилмоқда.

19 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (24 953 доза),

Фарғона вилояти (24 669 доза),

Навоий вилояти (16 255 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 755 389 доза,

Наманган вилоятида 752 077 доза,
Андижон вилоятида 642 815 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

loading...