Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

0

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Навбатчилик қисми» кўрсатувида маълум қилинди.

Олмазор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида пиёдани белгиланмаган жойдан ўтиши оқибатида 5 та автомобиль оралиқ масофани сақлай олмай тўқнашган. Ҳеч бир ҳайдовчи тан жароҳати олмаган.

«Елим идиш кўтарган 50 ёшли одам йўлимни кутилмаганда кесиб ўтди. Шунда қаттиқроқ тўхтаб юбордим», — дейди Damas ҳайдовчиси.

5 та автомобиль — икки Damas, Spark, «Газель» ҳамда Malibu турли даражада шикастланган.

darakchi.uz

loading...